menyu
Новости

Тошкент шаҳар "Эврика билимдон" нодавлат таълим муассасасининг ўқувчилари учун экскурсия ташкил этилди

Тошкент шаҳар ва Ядро физикаси институти яқинида жойлашган ўрта мактаб битирувчи синфлари ва лицей - коллеж ўқувчиларининг физика фанидан, айнан ядро физикаси фанидан билимларини ошириш мақсадида Ядро физикаси институтида ядро физикаси ва ядровий технологиялар соҳасида олиб борилаётган илмий ишлар билан танишиш учун институтимизга экскурсия уюштириши анъанага айланган.
2019 йил 30 октябр куни Тошкент шаҳар "Эврика билимдон" нодавлат таълим муассасасининг 21 нафар ўқувчилари Ядро физикаси институтига ташриф буюрдилар.


Экскурсия бошида илмий котиб Игамов С.Б. ўқувчиларни институтда амалга оширалаётган ва яқин келажакдаги истиқболли режалар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг ўқувчилар Нейтрон генератори, гамма - ускуна ва ВВР-СМ реактори уникал объектларига ташриф буюрдилар, у ердаги амалга оширилаётган илмий лойиҳалар ҳамда иш жараёнлари билан танишдилар.



Экскурсия якунида ўқувчилар институт ҳақида катта таассуротлар олиб, миннатдорчилик билан хайрлашдилар.
Институт маъмурияти экскурсиянинг муваффақиятли ўтишига ўз ҳиссасини қўшган А.Б. Нормуродов, Ш.Н. Бузруков, Ш.А. Аликуловга ҳамда реактор, нейтрон генератори ва гамма - ускуна ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдиради.

Маъмурият

Russian