menyu
Новости

Радиокимё лабораторияси

                                 
Лаброатория мудири

Хужаев Сайдахмад
Иш телефони:
(998-71)-289-36-04
email: khujaev @ inp.uz

Тадқиқотларнинг асосий йўналишлари
  • Реактор радионуклидларини олиш
  • Циклотрон радионуклидларини олиш
  • Радиоактив фармацевт препаратлар олиш технологиялари
  • Сувларни тозалашда қўлланиладиган модификацияланган сорбентлар тадқиқоти

Олиб борилаётган тадқиқотлар
Лабораторияда, кенг истиқболга эга бўлган, реакторда ва циклотронда олинадиган радионуклидларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий асосланган тадқиқотлар ўтказилади. Бу радионуклидлар илм-фанда, техникада ва айниқса медицинада кенг қўлланилади. Хар хил ионалмашинувчи, экстрацион ва экстракцион-хроматографик тизимларда ноёб ва кам тарқалган элементларни кимёвий холатларини ўрганиш бўйича ката хажмдаги тадқиқот ишлари бажарилган. Бу тадқиқотларда олинган натижалар радиоизотоп махсулотини олиш технологиялари ва уларни ташхис қилишни янги усулларини ишлаб чиқишда қўлланилди.
Лабораторияда ишлаб чиқилган радиокимёвий ишланмаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш ишларига катта ахамият берилади. Co-57, Co-58, Cd-109, Cs-131, Sm-153, Lu-177, Ir-192 радионуклидларини олиш технологиялари ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинган. Mo-99/Tc-99m ва Ge-68/Ga-68 радиоизотопли генераторларини технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида ахамият берилади. Бу генераторларни ишлаб чиқилган технологиялари яхши натижалар билан ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинган. Бойитилган изотоплар Ni-58, Mo-98ларни махсулот ишлаб чиқариш чиқиндилари таркибидан тоза ҳолда ажратиб олиш ва улардан ишлаб чиқаришда қайта фойдаланиш йўлга қўйилган.
Институт ишлаб чиқариш тизимидаги радиацион ифлосланган сувларни тозалаш бўйича лаборатория ходимлари томонидан технологиялар ишлаб чиқилган. Бу технологиялар асосида толали ва модификацияланган минерал сорбентлар томонидан сув таркибидаги радиоактив чиқиндиларни танлаб ютилиш жараёни ётади.
Радиоизотопли махсулотларни технологияларини, хусусан Mo-99/Tc-99m генератори тайёрлаш ва Со-57 радионуклиди олиш технологияларини такомиллаштириш ишлари бажарилган. Ga-68 радионуклиди олиш бўйича юқори унумга эга бўлган Ge-68/Ga-68 генераторини олиш технологияси ишлаб чиқилган. Генератор онкологик касалликларни эрта ташхис қилиш имкониятини берадиган ПЭТ-тадқиқотларини ўтказишда кенг қўлланилади.
Бу бажарилган ишлар ва олинган натижалар ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришда ва махсулот таннархини туширишда катта имкониятлар яратиб берди.
Лаборатория ходимлари томонидан Co-57 ва Cd-109 радионуклидлари асосида ионлаштирувчи нурлар манбалари олиш технологиялари илаб чиқилган ва бу манбаларнинг тажриба-намуналари яратилган. Яратилган намуналар ёрдамида амалиётда бир қанча элементларнинг анализларини бажариш имконияти яратилди ва бу анализлар амалга оширилди.
Қатор истиқболли норадиоактив термаларнинг технологиялари ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинди. Бу термалар Mo-99/Tc-99m генераторининг ажралмас қисми бўлиб генератордан унумли фойдаланишда муҳим ахамиятга эга.
 Mo-99/Tc-99m генератори ва норадиоактив термалар

Рентген манбалари яратишда кенг қўлланиладиган Fe-55 радионуклиди, хамда W-188 радионуклиди олиш технологиялари ишлаб чиқилди. W-188 радионуклиди асосида W-188/Re-188 генератори олиш технологияси яратилди. W-188/Re-188 генератори ядро медицинасида онкологик касалликларни даволаш мақсадида кенг қўлланиш имкониятига эга. Бу соҳа бўйича кўп мамлакат радиокимёгарлари хозирга қадар интенсив равишда шуғулланиб келаяптилар

 W-188/Re-188 генератори

Тошкент Фармацевтика институти ходимлари билан хамкорликда Co-57, Fe-59, Zn-65 радионуклидлари билан нишонланган янги фармацевт препаратлар олинган ва олинган препаратлар уларнинг фармакокинетикасини ўрганишда ишлатилган. Бу ишларнинг натижаси янги фарацевтик препаратларни яратиш уларни тиббий амалиётда қўллаш имкониятини яратди.
Pd-102 ва Cs-131 радионуклидларини олиш технологиялари яратилди. Ишлаб чиқилган технолгиялар асосида олинадиган радионулидлар (Pd-102 ва Cs-131) простата раки касаллигини даволашда кенг қўлланилади. Шу каби, Sr-89, Sm-153 радионуклидлари олиш технологиялари ва улар асосида, онкологик касалликларни даволашда қўлланиладиган «89Sr-Метастрон» ва «153Sm-Оксабифор» препаратларини технологиялари ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинди.

 «153Sm-Оксабифор» препарати

Яна Ir-192 радионуклиди олиш технологияси яратилган ва радионуклид асосида нурлантириш манбалари учун диск ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Хозирда суюқ радиоактив сувларни тозалашда қўлланиладиган, модификацияланган сорбентларни тадқиқот қилиш ишлари, хамда хитозан сорбенти асосида Цезий-131 радионуклидини сферик манбасини яратиш ишлари давом эттирилаяпти. Шу каби янациклотронда олинадиган истиқболли радионуклидларнинг технологияларини яратиш устида хам тадқиқот ишлари олиб борилаяпти.


Қўлланиладиган усуллар:

  • Экстракция
  • Тақсимланиш хроматографияси
  • Ютилиш усуллари
  • Спектрометрия
  • Радиометрия

Лабораториянинг экспериментал базаси
 ВВР-СМ ядро реактори
Қуввати 10 МВт
Нейтронларнинг максимал оқими – 114 нейтрон · см2 / с.
Вертикал каналлар сони – 20 тадан ортиқ,
Горизонтал каналлар сони – 9.
 У-150 Циклотрони
Протонлар энергияси 10-20 МэВ
Дейтронлар энергияси 12-24 МэВ
Альфа-заррачалар энергияси 20-40 МэВ
• Радиохимический комплекс и радиохимическая лаборатория;
• Горячие камеры;
• Защитные боксы Б-100, Б-25 и Б-10;
• Измерительный комплекс гамма излучений;
• Ядерные мишени;
• Лабораторная аппаратура для выполнения лабораторных экспериментов;
• Материалы и химические реактивы.

Охирги йиллардаги муҳим мақолалар:
1.S.Khujaev, A. Vasidov, T.A. Markelova. Separation of the 131Cs from Neutron Irradiated Barium Oxide under Microwave Radiation // In the “Application of Radiotracers in Chemical, Environmental and Biological sciences, 2010, Vol.3, P. 71-73.
2.Васидов А., Хужаев С., Маркелова Е.А. Способ получения радионуклида цезия-131 без носителя // Патент РУз: № IAP 0461 от 14.07.2012, Бюлл. №8.
3.S. Khujaev, Sh. Nishanov, N.A. Mirzaeva, G.U. Turdieva. Production of Radionuclides of Rare Earth Elements 153Sm, 166Ho, 177Lu // Uzbek Journal of Physics, 2010, Vol.12 (4-6), P. 433-437.
4.А.Васидов, С.Хужаев, Е.А.Маркелова. Определение примесных радионуклидов в растворах 131Cs //Атомная энергия, 2010, том 109, №6, С.330-332.
5.Хужаев С., Нишонов Ш.Ж., Абдукаюмов А.М. Способ получения радионуклида самария-153 в форме хлорида. // Патент UZ № IAP 04132, 30.04.2010, Бюл., №4(108).
6.Ш.Ж.Нишанов, С.Хужаев, Н.А.Мирзаева и др. Получение 153Sm, 166Ho, 177Lu на ВВР-СМ // Атомная энергия, 2011, том 111, №2, С.105-107.
7.Маркелова Е.А., Хужаев С., Васидов А. Оценка радиоактивности Ba-131 и получение из него радионуклида Cs-131 в ядерном реакторе // Узбекский Физический Журнал. -2011. т. 13, № 5. – С. 381-386.
8.Васидов А., Хужаев С., Маркелова Е.А. Способ получения радионуклида цезия-131 без носителя // Патент РУз: № IAP 0461 от 14.07.2012, Бюлл. №8.
9.S. Khujaev, A. Vasidov, E.A. Markelova Extraction of the 131Cs from neutron irradiated barium oxide under microwave radiation // J. Radioanal. Nucl. Chem. – 2013, vol. 298, #1, P. 435-438.
10.Егамедиев С.Х., Хужаев С. Высокоэффективный сорбент на основе бентонитовых глин. // IX Республиканская ярмарка инновационных идей, технологий и проектов. Май 2016, Ташкент. С.26.
11.Маркелова Е.А., Васидов А., Хужаев С. Mодифицированный хитозан в качестве сорбента для радионуклида Сs-131 в брахитерапии // II Международная научно-практическая конференция «Актуальные проблемы разработки, производства и применения радиофармацевтических препаратов» РАДИОФАРМА -2017; 27-29 июня 2017 года, г. Москва. С. 21.
12. A.Vasidov, E.A.Markelova, S.Khujaev Production of 131Cs and creation of spherical biopolymer X-ray sources for radiotherapy.// 7th In Conf. on drug discovery and therapy 15-18 February, 2016, Dubai, UAE, Abstracts p.24.
13.Егамедиев С.Х., Хужаев С., Нурбаева Д.А. Модифицированные бентониты как сорбент для радионуклидов //В сб. «Экологическая, промышленная и энергетическая безопасность-2017 / Под ред. Омельсук Ю.А., Ляминой Н.В., Кучерик Г.В./ -Севастополь: Сев ГУ, 2017 – С. 440-445.
14.Ашрапов У.Т., Хужаев С.С., Исаев Ю.А. Изготовление источника ионизирующего излучения Иридий-192 для гамма-дефектоскопов Гаммарид-192/120М// В сб. «Вопросы атомной науки и техники.Серия: «Техническая физика и автоматизация», М.: 2017 г. С.55-69.
Маркелова Е.А., Васидов А., Хужаев С., Мухамедов М.М. “Способ получения сферических биополимерных источников для брахитерапии” Патент РУз IAP 05591 от 11.04.2018.

Лабораториянинг етакчи мутахассислари


  • Лаборатория мудири, к.ф.н., катта илмий ходим
Хужаев Сайдахмад
Тел: (998-71)-289-36-04
  • т.ф.н., катта илмий ходим
Егамедиев Серик Худжамбердиевич
Тел: (998-71)-289-34-33
  • ф.-мат.ф.н., катта илмий ходим
Васидов Абдусамад
Тел:(998-71)-289-36-45