menyu
Новости

Институт ёш олимларнинг илмий ишлари конкурси бўлиб ўтди

2019 йил 17-18 декабрь кунлари ЎзР ФА Ядро физикаси директори буйруғига асосан талантли ёшларни интеллектуал ва илмий салоҳиятини очиш, уларнинг илмий-тадқиқот ишларини муносиб тақдирлаш мақсадида институт ёш олимларининг илмий ишлари конкурси бўлиб ўтди.



Бунда кўплаб ёш олимларимиз ўзларининг илмий ишлари ҳақида қизиқарли маърузалари билан иштирок этишди. Ҳар бир ёш олимларнинг илмий ишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб борилди.

Конкурс охирида энг юқори балл олган қуйидаги ёш олимларимиз пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Ф.Х. Эргашев - 1-ўрин
З.А. Нарзикулов - 2-ўрин
А.А. Сулаймонов - 2-ўрин
Ш.С. Джуманов - 3-ўрин
Б.Х. Ярматов - 3-ўрин
Ушбу ёш олимларимизни ютуқлар билан табриклаймиз!
Uzbek