2013 йил учун ЎзФА Ядро физикаси институти “Ёш олимлар кенгаши” томонидан амалга оширилган ишлар:

1. Ёш олимларни ўз илмий ишлари тўғрисида ўзаро фикр алмашишлари мақсадида, ўз соҳасида юқори натижаларга эришган тажрибали устозларни таклиф этган ҳолда, ёш олимлар иштирокида ҳафтанинг ҳар жума куни семинарлар ташкил этилди. Бу семинарларда бир қанча ёш илмий ҳодимлар ўз маърузалари билан қатнашишди. (http://www.inp.uz/yok_seminarlar)

2. Назарий физика лабораторияси катта-илмий ходим изланувчиси Абдужабборов Ахмаджон Адилжонович Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ёш олимлар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий–амалий, илмий-маданий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури доирасида илмий тадқиқот муассасаларида фоалият кўрсатаётган ёш олимларнинг илмий фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган “Энг яхши илмий мақола” номинацияси бўйича ташкил этилган танловда физика-математика йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади.

3. Ёш олимлар кенгаши Ўзбекистонда ва хорижда ўтказилаётган илмий семинарлар ва анжуманларда институт ёш олимларини қатнашиши ҳамда илмий салоҳиятларини оширишларига қаратилган тадбирларда институт маъмурияти билан ҳамкорликда фаол иштирок этди. Бунинг натижасида 20 дан ортиқ ёш илмий ходимлар Ўзбекистонда ўтказилган Республика ва халқаро илмий анжуманларда, 15 та ёш олимларимиз эса чет давлатларда, жумладан Россия, Германия, Италия, Қозоғистон, Польша, Чехия, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, Туркия, Вьетнам, Беларусь каби давлатларда ўтказилган семинарлар ва халқаро илмий анжуманларда ўзларининг маърузалари билан қатнашиб қайтдилар. Бу семинар ва анжуманларда қатнашган ёш олимларимиз ҳозирги замонавий илмий тадқиқотлар, илм-фан янгиликлари ҳақида ёш олимлар кенгаши томонидан ташкил этилган семинарларда ҳамда институт илмий кенгашида маърузалар қилиб, ўзаро фикр алмашилди.

4. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг ишдан бўш вақтларини тўғри ташкил қилишларига кўмак бериш мақсадида ҳафтада уч маротаба институт худудида жойлашган стадионда мини футбол бўйича машғулотлар мунтазам ўтказилмоқда. Мини футбол бўйича машғулотларда 30 дан ортиқ ёш ходимлар қатнашмоқда. Шу билан бир қаторда институтимизда ёш олимлар кенгаши ва институт касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан институт раҳбарияти ҳамкорлигида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган “9-май Хотира ва қадрлаш куни” га бағишлаб 13-24 май кунлари мини футбол бўйича институт биринчилиги ўтказилди. Бунда асосан институт ёш олимлари ва шу билан бирга етакчи илмий ходимлар ҳам иштирок этишди. Биринчиликда 8 та жамоа қатнашиб, қуйидаги жамоалар совринли ўринларни қўлга киритдилар:
1 ўрин: ЛЕГИОНЕРЛАР жамоаси
2 ўрин: ГРАВИОН жамоаси
3 ўрин: РЕАКТОР жамоаси

Ғолиб жамоалар Институт маъмурияти ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар. http://www.inp.uz/node/948
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 70 йиллиги муносабати билан Фанлар академияси Ҳайъати ва Бирлашган Касаба Уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган илмий тадқиқот муассасалари илмий ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Ядро Физикаси Институти жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Институтимиз ёш илмий ходими Э.Х. Каримбоев эса спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақада 1-ўринни эгаллади.

5. Ядро физикаси институтига қарашли ётоқхонада яшовчи ёш илмий ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилашга доир ишлар амалга оширилди. Бунда ётоқхонадаги муаммолар аниқланиб, зарур чоралар кўрилди. Институт ёш олимлари Республика умумхалқ-хайрия ҳашарларида фаол иштирок этишди.

6. Институтда амалга оширилаётган илмий фаолиятга доир ишларда фаол иштирок этган бир қанча ёшларни рағбатлантириш ишлари амалга оширилди.