Ўзбекистон деб аталмиш она юртни ривожи учун самарали мехнатимиз билан хисса қўшиш бизнинг олий мақсадимиз.

ЎзР ФА ЯФИ ёш олимлар кенгашининг (ЁОК) фаолияти ЯФИ ёш олимларининг илмий, ижодий фаоллигини ривожлантириш, ҳамда ишлаш, яшаш шароитларини яхшилаш ва ишдан ташқари вақтларини тўғри ташкил қилиш каби масалаларда ёшларга ёрдам бериш билан боғлиқ.

ЁОК фаолияти мақсади ЯФИ ёш олимларини профессионал ўсишида кўмаклашиш, долзарб илмий муоммоларни ечишда уларнинг кучларини бирлаштиришдир.

Юқорида айтиб ўтилган мақсадларга эришиш учун ЯФИ Ёш олимлар кенгаши қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • ЯФИ ёш олимлари қатнашиши мумкин бўлган илмий конференциялар, семинарлар, мактаблар ва ўқув машғулотларни ташкил қилади;
  • Ўзбекистонда ва хорижда ўтказилаётган илмий тадқиқот ишлари ва илмий анжуманлар ҳақида ёш олимларга маълумот бериш, ёш олимларга зарур бўлган маълумотлар тизмини яратиш, маслаҳат бериш ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни амалга оширади;
  • Ёш олимларнинг яшаш ва ишлаш шароитини яхшилашга, уларнинг ишдан ташқари вақтини тўғри ташкил қилишга қаратилган ишларни амалга оширади.

Ҳозирги кунда Ядро физикаси институтида 35 ёшгача бўлган 34 та илмий ходим фаолият олиб бормоқда. Улардан 8 таси фан номзоди илмий даражасига эга, 4 таси катта илмий ходим, 26 таси кичик илмий ходим лавозимида ишлаб келмоқдалар, 15 та ходим аспирантурада таҳсил олишмоқда.
Кенгаш раиси: ф.-м.ф.н. Нишонов М.М.

Барча савол, таклиф ва мулоҳазалар учун nishonov@inp.uz e-манзилга хат ёзишингиз ёки (+998 71) 2893827 ва (+998 97) 4139317 телефонларга мурожаат этишингиз мумкин.